Фото: «Vesti.ru»
УЕФА ижроия қўмитаси еврокубокларнинг жорий мавсуми ўйинлари регламентини ўзгартирди. Бу ерда гап сариқ карточкалар 1/8 финал ўйинларидан кейин кучини йўқотиши ҳақида боряпти.
Шу тариқа бу йилги Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси қатнашчилари 1/8 финалнинг қолган ўйинларида олган сариқ карточкалар кейинги плей-оффларда ҳисобга олинмайди ва дисквалификацияга сабаб бўлмайди, дейилади УЕФА расмий сайти хабарида.
Олдинги регламентда «сариқлар» чорак финалда куйиб кетарди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, ҳар икки турнир регламенти жиддий ўзгартирилган: 1/4 ва 1/2 финаллар ғолиблари битта ўйинда аниқланади. Бундай тиғиз шароитда сариқ карточкаларни ўйиндан-ўйинга ўтказмасликдан мақсад жамоаларга имкон қадар тенг курашиш учун шароит яратиб беришдир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди