«Спартак» «Уфа»нинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг трансфери ҳақида расман эълон қилди.
Москванинг «Спартак» клуби «Уфа» билан яримҳимоячи Остон Ўрунов трансфери борасида келишувга эришган. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи москваликлар клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Ўрунов Ўзбекистонда Наманганнинг «Навбаҳор» ва Тошкентнинг «Локомотив» клубларида тўп сурган. У Суперлигада жами 55 ўйинда майдонга тушган. У Ўзбекистоннинг турли ёшдаги миллий жамоаларига чақирилган, 2019 йилда асосий жамоада дебют қилган.
Якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида «Уфа»га келган футболчи РПЛнинг 10 ўйинида майдонга тушди, ҳужумкор ҳавбек сифатида ҳаракатланган футболчи ўзининг юқори тезлиги ва дриблинги билан катта қизиқиш уйғотди. Унга Москва клубларидан ташқари, Европа клубларидан ҳам таклифлар борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Ўрунов янги жамоасида 20-рақам остида тўп суради. «Спартак» клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқлари орқали Остон Ўруновни оммага таништирди. Тайёрланган видеолавҳада Ўрунов «Спартак» либосида бўлиб, пост ўзбек тилида «чиройли қиламиз» изоҳи остида эълон қилинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингРасман: Остон Ўрунов - «Спартак» футболчиси
— TRIBUNA.UZ (@TribunaUz) August 5, 2020
? https://t.co/WHD3HA0dlF pic.twitter.com/kmHzahs8I4
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади