13:44 / 18.08.2020
3 729

Жалолиддинов трансфери машмашаси Россияда ҳам акс садо бермоқда. Агент бор гапни айтди!

Жалолиддинов трансфери машмашаси Россияда ҳам акс садо бермоқда. Агент бор гапни айтди!
“Бунёдкор” футболчиси Жасур Жалолиддиновнинг “Локомотив”га легионер сифатида кўчиб ўтганидан бир муддат ўтиб, унинг трансферига оид турли миш-миш ва муаммолар келиб чиқмоқда. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида бу трансфер борасида гумон ва ечимини топиши керак бўлган саволлар юзага келди.

Россия оммавий ахборот воситалари ҳали “Локомотив”да дебютини нишонлаб улгурмаган 18 ёшли футболчимизнинг трансфери атрофидаги машмашаларга ойдинлик киритиш мақсадида унинг Москва клубига кўчиб ўтишида асосий ишни бажарган футбол мутахассиси Юрий Белоусга мурожаат қилди.

Маълумки, Жасур Жалолиддинов июль ойининг охирида Москвага бориб, “Локомотив” билан беш йиллик шартнома имзолаган ва янги жамоасида 23-рақамни танлаган эди. Ўшанда унинг трансфери “тўмирйўлчиларга” 1 миллион евро атрофида тушгани айтилган эди.

- Бу биллурдай тоза трансфер бўлган ва бунда ҳеч қандай шубҳа-гумонга ўрин йўқ. Менинг тушунишимча, “Бунёдкор”да раҳбарият ўзгарган, бир бош директор ўрнига бошқаси келган. Трансфер бўйича керакли қоғозларни ўзлари излайверсин. Агар улар нимадир қилиши талаб этиладиган бўлса, ҳужжатларни “Локомотив”дан сўрашса ҳам бўлади.

Жасур “Локомотив”га эркин агент сифатида келиб қўшилган. Уни эркин агент сифатида қўйиб юборишга қарор қилишган. Шу билан бирга, “Бунёдкор” уни қўйиб юбориши учун олишни истаётган сумма ҳам кўрсатилган. Бу суммани Жасурнинг ўзи ёки учинчи томон ҳам тўлаши мумкин-ку. Шундай ҳам бўлган. “Бунёдкор” ўзи истаган суммани тўлиқ олган. Бунга қўшимча тарзда ФИФА устави бўйича футболчини тарбиялагани учун ҳам компенсацияни олди. Бу ҳам яхшигина сумма. “Бунёдкор” томонидан ҳеч қанақа эътироз йўқ, Россия премьер-лигасининг энг зўр клубларидан бири маблағни тўлиқ тўлади ва футболчининг истиқболи порлоқ, - деди Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус.

Жасур Жалолиддинов ўз тенгқурлари орасида (2002 йилда туғилганлар) энг истеъдодлиси ва Осиёда энг кучли беш футболчидан бири. The Guardian экспертлари баҳосига кўра, ўз ёшида дунёнинг энг яхши 60 нафар футболчиси рўйхатига киритилган. Унга Португалиянинг “Бенфика”, Италиянинг “Удинезе”, “Беневенто”, Туркиянинг “Бешиктош”, Испания ва Осиёнинг қатор клубларидан қизиқишлар бўлганди. Бироқ, Жасур Жалолиддинов келажакда янада ўсишга эришиш ва легионер мақомига мослашиш учун “Локомотив”ни танлаганини интервьюсида алоҳида таъкидлаган.

Жасур Жалолиддинов “Бунёдкор”да жами 32 та учрашувда 3 та гол урган. 2020 йилда Ўзбекистон терма жамоасида дебютини ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддинов трансфери машмашаси Россияда ҳам акс садо бермоқда. Агент бор гапни айтди!