17:00 / 22.08.2020
2 136

Беккенбауэр: “ПСЖнинг кучсиз нуқтасини кўрмаяпман”

Беккенбауэр: “ПСЖнинг кучсиз нуқтасини кўрмаяпман”
“Бавария” клубининг фахрий президенти Франц Беккенбауэр жамоасининг ЕЧЛ финалида ПСЖ билан бўладиган баҳси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
ПСЖнинг ўйинларини кузатиб бораяпман. Жамоа жудаям кучли. Уларнинг нозик ва кучсиз нуқтасини топишга қийналаяпман, ҳар қандай вазиятда сизга “сюрприз” тайёрлай оладиган қудратга эга. Бу ўйин биз учун ушбу мавсумда ЕЧЛдаги энг қийин ўйин бўлади. Ўйлайманки, ҳар иккала жамоа ортиқча босимсиз, шу пайтгача қандай ўйин кўрсатишган бўлишса, шундай футбол намойиш этишади. Ўшанда биз ажойиб финалга гувоҳ бўламиз”, дея Беккенбауэрнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” расмий сайти.

ЕЧЛ финал беллашуви 23 август, якшанба куни Лиссабондаги “Да Луш” стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Беккенбауэр: “ПСЖнинг кучсиз нуқтасини кўрмаяпман”