Фото: «Локомотив»
«Локомотив» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Дилшод Нуралиев Coca-Cola Суперлига 12-тури доирасида «Пахтакор»дан учралган йирик мағлубиятдан (0:7) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Ўйинни ҳамма кўрди. «Пахтакор» кучли ўйин намойиш этди, бизнинг жамоамиз ушбу учрашувга умуман тайёр эмас эди. Йигитлар билан гаплашдик, улар қўлидан келганича ўйнади. Ҳозирги вақтда «Пахтакор»га қарши бундан яхшироқ ўйин кўрсата олмаймиз, буни тан олиш керак. Кўпчилик билади жамоа бошқарувини қўлимга олганимга кўп бўлмади, шу вақтгача бир маротаба машғулот ўтказдим, у ҳам бўлса «Пахтакор» билан ўйиндан олдин. Жамоамизни ёшартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Чунки, клубни фалсафаси шундай. Вазиятни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.
Ҳозирги шароитимизда «Пахтакор» билан очиқ футбол ўйнаш нотўғри бўларди. Шу боис кўпроқ ҳимоявий тактикани танладик. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда иккита яхши вазият яратдик. Биринчи голдан кейин ҳамма ўйлаган тактикаларимиз бузилди, гол уришга ҳаракат қилиб қарши ҳужумларда ўтказиб юбордик. «Пахтакор» билан очиқ ўйнаб бўлмаслигини футболчиларга ҳам тушунтирдик. Айрим футболчилар берилган кўрсатмаларни бажара олмади.
Мен жамоада вақтинчалик бош мураббийман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади. Агарда кейинчалик ҳам бош мураббий бўлиб қолсам таркибни 70 фоизини ўзгартирган бўлардим. Яна қайтараман барчаси раҳбарларни қўлида. Яхши биласиз, «Локомотив» ўринбосарларини мураббийи эдим. Ишонмасангиз ўринбосарларимизни ўйинини келиб кўринг. Мана Ёшлар Лигасидаги ўйинда ҳам футболчиларим ҳисобда ортда бораётиб тенглаштирди, ўйиндаги ўзгаришлар самарасини бера бошлади. Асосий жамоада ҳам шу услубни шакллантиришга ҳаракат қиламан. Лекин, бунинг учун вақт керак. Ҳаммаси менинг қўлимда эмас, эртага раҳбарлар бошқа мураббий олиб келиши ҳеч гап эмас.
Қайси футболчини олиб қолишни ёки қолишини раҳбарларга айтдим. Улар кўриб чиқади. Шароит яратиб берилса бир нечта ўйинчилар олармиз. Айрим позицияларда ўзгаришларни амалга ошириш керак. Ўзим тарбиялаган футболчиларни олиб келиб ўйната олганимда бошқача бўларди", - Дилшод Нуралиев.
«Локомотив» 12-турдан кейин 12 очко билан 10-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда «Насаф» билан ўйнайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади