23:56 / 25.08.2020
3 477

"Ростов" клуби Неймарга мурожаат қилди

"Ростов" клуби Неймарга мурожаат қилди
“Ростов” клуби ўз твиттер саҳифаси орқали ПСЖ форварди Неймарга мурожаат қилди. Айтиш лозимки, бразилиялик юлдуз кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ финалидан сўнг ўз ижтимоий тармоғида “Бавария”ни ғалаба билан табриклаш чоғида Мюнхен клубини “Байер” билан алмаштириб юборди. Бу эса кўплаб қизиқарли муҳокамаларга сабаб бўла бошлади.

Агар бу ҳақда гап кетса, бизни ҳам табрикланг, илтимос. Масалан, кеча биз "Уфа"ни мағлуб этдик”, - деб ёзилади ростовликлар расмий твиттер саҳифасида.

Валерий Карпин бошчилигидаги “Ростов” РПЛ мусобақа жадвалида 4 та турдан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ростов" клуби Неймарга мурожаат қилди