Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этиш ниятидаман»

1 дақиқа ўқиш2.6K
Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этиш ниятидаман»
2016 йилги Олимпиада чемпиони, 2019 йилдан АҚШда профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган Ҳасанбой Дўсматов карантин сабабли айни пайтда Андижонда бўлиб турибди. Kun.uz мухбири боксчи билан боғланиб, режалари ва айни кунларда нималар билан бандлигига қизиқди.

«Машғулотларни Андижон шаҳридаги 50-мактаб спорт залида ўтказяпман. Шунингдек, жисмоний ҳолатимни янада яхшилаш мақсадида фитнес залида шуғулланяпман. Тажрибали мураббийлар Зиёвиддин Тойганбоев ва Ўткирбек Ҳайдаров менга йўл-йўриқ кўрсатиб, профессионал рингда бўладиган жангларга пухта тайёрланиш бўйича керакли маслаҳатларни беришмоқда», – дейди Ҳасанбой Дўсматов.

Спортчи карантин сабаб оиласи бағрида экани, таътилни икки ёшга яқинлашаётган ўғли Муҳаммад Али билан айниқса мароқли ўтказаётганини таъкидлади.

«Карантин талаблари юмшатилиб, хорижга йўллар очилса, Америкага жўнаб кетаман. У ерда профессионал рингда ўтадиган жангга икки ойча тайёргарлик кўраман. «Мир бокса» клуби сафига қўшилганман. Менга моҳир мураббийлар Тони Жойл ва Тони Диас устозлик қилишади. Уларнинг қўл остида профессионал боксда ҳам юқори чўққиларни забт этишга ҳаракат қиламан», – дейди Ҳасанбой.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли боксчи профессионал рингда ҳозирча битта жанг ўтказган. 2019 йил ноябрида Мексикада дебютини ўтказган Дўсматов мезбон боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвани 2-раундда полга қулатиб, профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлаган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?