Россия премьер-лигасининг еттинчи турида ЦСКА футболчилари мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган “Спартак” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу аламли мағлубиятдан сўнг, “спартакчилар” пешқадамлик мавқеини бой берди.
Айни пайтда мутахассислар Россия футболининг асосий дербиси ҳисобланган мазкур учрашув таҳлили, футболчиларнинг имкониятлари, вужудга келган вазиятни муҳокама қилмоқда. Биз учун эътиборлиси, бу жараёнда ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг номи ҳам тез-тез тилга олинмоқда.
ЦСКАга қарши ўтказилган учрашувда Остон Ўрунов 77-дақиқада Наиль Умяровнинг ўрнига майдонга тушди ва “Спартак”даги иккинчи ўйинини ўтказди. “Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско ўйиндан кейин журналистларга билдирган фикрлари давомида Остон Ўрунов ҳақида ҳам гапирди.
- “Спартак” трансфер сиёсати ҳақида кўп гапирилмоқда. Мен айбдорларни қидирадиган ва нолийдиган мураббий эмасман. Мен қўл остимдаги таркибдан қониқиш ҳосил қилганман ва йигитларнинг барига ишонаман. Ўруновни майдонга туширганим Умяровнинг чарчагани билан боғлиқ эмас. Биз бу орқали жамоа ҳужумини кучайтирдик. Остон таянч зонада ва ҳужумчи ортида ўйнай олиш қобилиятига эга. Александр Кокорин ва Адександр Соболев ҳам ҳужумдаги имкониятларимизни кенгайтириш учун ўйинга туширилди, - деди Доменико Тедеско.
Россия терма жамоасининг ёрқин юлдузи Андрей Аршавин ҳам ўйинга муносабат билдирди.
- Иккинчи бўлимда “Спартак”нинг ўйинчи алмаштириши иш бермагани кўп жиҳатдан футболчилар ўртасида бўш зоналар қолиб кетгани билан боғлиқ. ЦСКАнинг таянч ярим ҳимоячилари ва ҳимоячилари ҳужумчиларга тўп етиб келмаслигини таъминлай олди. Тедеско Роман Зобнинни ўнг қанотда ўйнатиши оқибатида у салоҳиятини йўқотмоқда. Бундай вазиятда энг оддий ечим, марказий ҳимоячилардан бирининг ўрнига, учинчи ҳужумчини тушириш эди. Остон Ўрунов майдонга тушиб, ўз дриблинглари билан эътиборни тортди. Умуман олганда эса, ЦСКА анча енгил ўйнади ва мунлсиб ғалабага эришди, - деди Андрей Аршавин.
Ўз навбатида, ўзининг қизиққонлиги билан ажралиб турадиган “Спартак” мухлислари ҳам бу мағлубиятни оғир қабул қилмоқда.
- Бу Тедеско ва дарвозабон Максименконинг мағлубияти бўлди. Бош мураббий жамоа футболчиларига мустаҳкам ҳимояланишни ва ҳужумда рақиб мудофаасини ёриб ўтишни ўргата олмаяпти. “Спартак”да бирга бир вазиятда рақибни алдаб ўта оладиган ягона футболчи бор. Бу Остон Ўрунов. Лекин нега Тедеско унга етарлича ўйин вақти бермаётгани тушунарсиз, - деб муносабат билдирмоқда “Спартак” фанатларидан бири.
Таъкидлаш жоизки, кўпчилик ўз олдига Россия чемпионатида ғолиб чиқиш ва Чемпионлар лигасига йўлланма олишни мақсад қилган “Спартак”нинг трансфер сиёсатини танқид қилмоқда. Чунки, Тедеско ҳали ҳамон ўтган мавсумда 7-ўриндан юқорига кўтара олмаган таркибни ўйнатишда давом этмоқда. “Спартак” мавсумлар орқалиғида фақатгина Остон Ўруновни трансфер қилди ва бунга 1,5 миллион евро сарфлади. Қолаверса, ўзбекистонлик легионер ҳам энди захирадан ўйинга туширилмоқда ва қисқа вақт ичида маҳоратини кўрсата олмаяпти.
Бундан ташқари, москваликлар таркибига эркин агент сифатида келган Александр Кокориннинг ҳам дебют ўйини чиқмади. “Спартак” мухлислари клуб раҳбариятидан катта трансферларни кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади