3 558
Қозоқ боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилишни хоҳламади ва промоутерининг ғазабига сабаб бўлди
Канаданинг “Eye of the Tiger Management” промоутерлик компанияси раҳбари Камилл Эстефан Journaldemontreal.com билан суҳбатда қозоғистонлик боксчи Ботир Жукембаев (18-0, 14 КО) ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) билан жанг қилишдан бош тортганлигини маълум қилган.Бу ҳақида Sports.kz сайти ҳам хабар бермоқда.
Aввалроқ, қозоқ боксчисига ноябрь ойида Эргашев билан жанг қилиш таклифи билдирилган эди. Лекин Жукембаев буни истамаган. Ушбу рад жавоби компания раҳбарини жуда хафа қилган. Ҳатто, Москвадаги мураббийи Aндрей "Бупас" Ивичук ҳам Жукембаевни Эргашев билан жанг қилиш учун кўндиришга уринганини тан олди.
"Биз унинг мураббийи “Бупас”га шартнома таклиф қилганимизда, жуда хурсанд бўлганди. У мазкур чақирувни қабул қилишга тайёр эди ва менга Ботирнинг ғалаба қозониш учун яхши имконияти борлигини айтганди. "Бупас" Ботирни уч кун кўндиришга ҳаракат қилди, аммо барчаси натижа бермади. Қизиқ, уни ушбу жангга рози қилиш учун нима қилишим керак эди? У бизнинг "Супер 6" турниримиз ва тўртта боксчининг мини-турниридан бош тортди. У мендан AҚШда катта жанг ташкил қилишни илтимос қилди. Эргашевни таклиф қилдим, у яна рад этди”- деди Жукембаевнинг промоутери.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Жукембаевнинг рингдаги сўнгги чиқиши январь ойида бўлиб ўтган ва ўша жангнинг иккинчи раундида мексикалик Рикардо Ларани (22-8, 10 КО) нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда