18:30 / 21.09.2020
2 415

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"

Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"
Кеча бўлиб ўтган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси 0:0 ҳисобида якун топди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Жерар Сарагоса қуйидаги фикрларни билдирди.

- Майдонда иккита яхши жамоа кураш олиб борди. Дастлабки икки турдан сўнг ҳисобимизда умуман очко йўқ эди. Доҳага келиб 7 очко тўпладик ва ҳозирги аҳволимиз анча яхши. Энди бизда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти пайдо бўлди.

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Шуни айтишим мумкин, биз ҳали "тирикмиз" ва имкон бор экан охиригача курашамиз.

- "Шабаб Ал Аҳли" кейинги турни "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади. Бу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳар бир баҳс қийин ўтяпти. "Ал Ҳилол" - кучли жамоа, бежизга ўтган йил ОЧЛ ғолиби эмас. Ҳар ўйиндан олдин уларда коронавирус билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти, лекин жамоа барибир яхши ўйнаяпти.

- Жамоангиз "Ал Ҳилол"га қарши ижобий натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқишига ишонасизми?
- Албатта, ишонаман. Ишонч бўлмаганида бу ерга келмасдик. Ҳозир иккинчи ўрин учун "Пахтакор" ва биз курашяпмиз. Имкониятлар эса бир хил. Биз аввало ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" ўртасида кечадиган беллашув эса алоҳида масала.

- Азиз Ғаниев аввалги иккита баҳсда бошланғич таркибда ҳаракат қилганди, лекин бугун захирадан майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўйинга белгиланган тактикадан келиб чиқиб шундай йўл тутдик. Азиз Ғаниев - ёш ва келажаги порлоқ футболчи. Лекин жамоамизда бошқа ўйинчилар ҳам борлигини унутмайлик. Шу боис Ғаниев захирадан қўшилди ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жерар Сарагоса: "Биз ҳали "тирикмиз" ва охиригача курашамиз"