Ҳозиргина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси чорак финали учун қуръа ташланди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор"нинг ушбу босқичда ким билан ўйнаши аниқ бўлди. Унга кўра "шерлар" яна Эрон вакили билан куч синашишади. 30 сентябрь куни Шота Арвеладзе шогирдлари "Персеполис" тўсиғидан ўтишига тўғри келади.
Қуръадан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.
- "Пахтакор" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам форсларга қарши ўйнайдиган бўлди. Бу сафарги рақиб — "Персеполис".
Қуръагача айнан шу рақиб тўқнаш келишини истагандим. Саудия клублари билан солиштирганда Эрон жамоалари билан статистикамиз барибир яхшироқ. Аммо финалга тенг ўйинларда рақибнинг фарқи баъзида аҳамиятсиз бўлиб қолади, бунда ҳамма яшаш учун ўйнайди.
Биз пахтакорчилардан ярим финал чиптасини кутамиз. Гарчи "Персеполис" бунгача жуда кучли рақибни ожиз қолдирган бўлса-да, айни вақтда бизда хотиржамлик бор, - дея ёзиб қолдирди Диёр Имомхўжаев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда