09:30 / 01.10.2020
1 699

"Пахтакор" мураббийи мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Пахтакор" мураббийи мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра чорак финал баҳсидан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

"Ўйинни яхши бошладик. Ҳаммаси биз кутгандек кетаётганди, бироқ кутилмаганда футболчимиз қизил карточка олиб, режаларимиз ўзгариб кетди. Бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай, охиригача курашдик ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, Осиё Чемпионлар Лигасида ўзимизни кўрсата олдик. Афсус, чорак финалда мусобақа билан хайрлашяпмиз, лекин жамоа келажакда кўп нарсага қодир, дея оламан.

Мен қизил карточка берилган вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Лекин VAR ёрдамида ҳакам қарор чиқариб, сариқ карточкани қизилга ўзгартирди ва футболчимизни четлатди. Фақат шуни айтишим мумкин, холос.

Жалолиддин жуда хафа. Ниҳоятда тушкун кайфиятда ва жамоага ёрдам бера олмаганидан афсусда. Албатта, Машарипов четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман: Биздан олдин шу стадионда "Ал-Насср" - "Ал-Аҳли" учрашуви ўтказилди ва унда ҳам VAR кўриб чиқса бўладиган худди шундай даражадаги қўполлик кузатилди.

Лекин негадир ҳеч ким индамади. Аммо бизнинг футболчимиз шундай қўполлик қилганида, дарҳол ўйинни тўхтатиб, VARга мурожаат қилишди. Натижада видеотакрорлардан фойдаланиш бизда икки хил таассурот уйғотди. ОФКдан ҳакамлар савиясини оширишни сўраб қолган бўлардим.

Биз Ҳожиматни анчадан бери биламиз. Уни бекорга ижарадан қайтариб олмадик. Биз бу футболчига ишонамиз. Иккинчи таймда уни майдонга туширдик ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Бу ўйиндаги ёқимли жиҳатлардан бири бўлди", дея Питер Хюистра сўзларини келтирмоқда "Пахтакор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)