Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши борасида ўз фикрларини билдирди.
"Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига чақирилган. Умид қиламанки, у "Женоа" билан шартнома тузади ва Тошкентга учиб келади. Ҳозирча унинг келмаслиги ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.
Аслида Одил Аҳмедовни ҳам бу йиғинга чақирмоқчи эдим. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қайтганидан кейин 14 кун карантинда бўлиши шартлиги боис Аҳмедовни бу сафар чақирмадик.
Рўйхатдаги икки футболчи ҳозирча терма жамоага келмаслиги аниқ. "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов касал, ярим ҳимоячи Ойбек Бозоровда эса жароҳат бор экан.
Тўғриси айтсам бунгача "Женоа"ни кузатмас эдим. Энди бу жамоа ўйинларини кўрамиз ва Шомуродовнинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Тушунарлики "Женоа" Италия футболи етакчиси эмас, аммо барибир бу А Серия. Элдор Шомуродов бу клубда ўйнаб кета олишига ишончим комил. У ерда менимча ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Умид қиламизки айнан шундай бўлади", - дейди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас