2 685
Шомуродовнинг агенти: «Элдорда Осиёдан кўплаб фойдали таклифлар бор эди, бироқ у бошиданоқ Европага интилганди»
Фото: ЎФА
«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қиладиган ПроСпорц Management компанияси вакили Қаҳҳор Мўминов ўзбекистонлик футболчининг А Серия клуби сафига ўтганини шарҳлаб ўтди.
- 2017 йилда Элдор билан ҳамкорликни бошладик ва ўша вақтдаёқ бу йигит айнан Европа учун эканини билардик. Унинг кучли томонлари дарҳол кўринганди. У бизга вазифа қўйганди — Европага кетиш. Биз бу режани иккига бўлишга қарор қилдик: аввалига у ўзини Россияда кўрсатиши, кейин эса Европага йўл олиши керак эди. Унда ҳаммаси ўхшади.
Яна бир гап: Осиёдаги фойдали таклифларга қарамай Элдор Европа вариантини танлади. У Осиёда катта номга эга, Элдор исталган вақтда Қатар, Саудия Арабистони ёки Хитой клубига йўл олиши мумкин эди. Бироқ йигит бор вужуди билан Европага интилди ва бу нарса рўй берди, - дейди футбол агенти Қаҳҳор Мўминов.
Италиянинг «Женоа» клуби Шомуродов билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Хабарларга кўра, генуяликлар Шомуродов трансфери учун 7,5 миллион евро сарфлаган. Унинг янги жамоасидаги маоши эса йилига 1 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Бунёдкор» ва «Ростов» сафида ҳаракат қилган. Элдор ростовликлар жамоасида 2017 йилдан бери тўп тепиб келарди. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас