Sports.ru сайтида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Биз эса ушбу мақоланинг энг қизиқарли жойларини сиз азиз мухлислар эътиборига ҳавола этишга қарор қилдик.
1 октябрь куни “Женоа” Шомуродовнинг трансферини эълон қилди. Томонлар бунга эришиш учун бир ҳафтадан камроқ муддат музокаралар ўтказди. А Серия клуби “Ростов”га 25 сентябрь куни таклиф юборган, аммо ростовликлар буни рад этган. Шундан сўнг Элдор клуб спорт директори Алексей Рискин ва президент Арташес Арутюнянц билан шахсан гаплашган. 28 сентябрь куни эса “Ростов” уни қўйиб юборишга розилик билдирган.
Кейинги икки кун давомида эса клублар шартнома бандлари бўйича музокаралар ўтказган. SILA International Lawyers юридик компанияси ҳамкори Михаил Прокопец ушбу музокаралар жараёни ҳақида гапириб берди.
“Биз ҳамма нарсани чоршанба куни якунламоқчи эдик - ҳаттоки Шомуродовдан “Ростов”нинг офисида бўлишини ва клублар ҳамма нарсада келишиши билан дарҳол ҳужжатларни имзолашни илтимос қилдик.
Бир пайт ҳаммаси келишилди, аммо ўша пайт Шомуродов йўқ эди - у ухлашга кетган эди. У ва "Ростов" раҳбарияти бу трансфер тунги соат 12 да амалга ошишига ишонмаган. Натижада, уни том маънода ётоқдан судраб келишди, у офисга қайтиб келди ва ҳамма нарсага имзо чекди”, - деди Прокопец. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас