
Фото: Sportbox
Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Мирча Луческу «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Мен Месси ва Роналду билан кўп маротаба тўқнаш келганман, аммо футболчиларимда бундай бўлмаган. Яқинда улар ҳам уларга дуч келади. Футболчиларга уларнинг нималарга қодир эканлигини тушунтиришим керак.
Месси — тезкорлиги, ўзига бўлган ишончи, дриблинги ва бошқа жиҳатлар туфайли қисқа масофаларда ҳам устунлик қила олади. Роналду эса бошқачароқ услубда ўйнайди, у кўп гол уришни яхши кўради, шунинг учун унга кўпроқ бўш ҳудуд керак. У жамоадошларининг ёрдамига муҳтож, Месси эса мустақил ўйнай олади.
Роналду жарима майдончасида ёки ундан 20 метр узоқликда мустақил ҳаракат қилиши мумкин, аммо у бошқалар яратган бўшлиқдан фойдаланишга ҳаракат қилади ва зарба беради. Бори шу, улар бир-биридан фарқ қилади, аммо иккаласи ҳам жуда кучли ўйинчилар", - дейди «Динамо Киев» бош мураббийи Мирча Луческу.
Қайд этиш жоиз, Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида «Барселона», «Ювентус» ва «Динамо К» жамоалари бир гуруҳдан жой олган.
Роналду ушбу мавсумда А Серияда 2 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилган бўлса, Месси Ла Лигада 4 учрашувда майдонга тушиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар