Беларусь чемпионлигини қўлга киритган “Шахтёр” бош мураббийи Роман Григорчук жамоа етакчиси Жасур Яхшибоев ҳақида гапирди. Яқинда украиналик мутахассис ўзбек футболчисининг салоҳияти ҳали юз фоиз очилмаганини айтганди. Журналистлар мураббийдан шу фикрига изоҳ ва Жасурнинг жамоада олиб қолиш имкониятлари ҳақида сўради.
- Мен ҳақиқатан ҳам, Жасур Яхшибоев ҳозиргидан бир неча баробар ўйнай олишига хизмат қиладиган катта салоҳиятга эга, деб ҳисоблайман. Уни ёмон футболчи, деб бўлмайди. У янада кучли бўлиши мумкин.
Бунинг учун унга нима халақит қилаётганини аниқлашга менинг етарли даражада вақтим бўлмади. Мен унинг дунёқарашини охиригача англаб етганим ва бир хулосага келганим йўқ. Жасурни жуда яхши биламан, демайман. Унга маслаҳат беришим учун, қолаверса, матбуот олдида у ҳақида чиқиш қилишим учун Жасурнинг қандай инсон эканини 101 фоиз билиб олишим керак.
Албатта, у билан жуда кўп нарсалар ҳақида гаплашдик. Нималарнидир тушунтирдим, керакли гапларни айтдим.
Кейин у менга келиб, унга айтганларим тўғри эканини, кучли клубларни кузатиб, шундай хулосага келганини тан олди. Бу Жасурнинг ақлли футболчи эканидан, маҳоратини янада ривожлантиришни хоҳлаётгани ва бунга эриша олишидан далолат беради. Кўпроқ ишлаш керак.
Қолган нарсалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Яхшибоевнинг жамоада қолиши ёки бошқа жойга кетиши ҳақида фикр билдириш қийин, - деди Роман Григорчук.
Жасур Яхшибоев жорий йилнинг бошида Беларусь чемпионати олий лигасига кўчиб борганидан кейин қисқа фурсат ичида юқори салоҳиятли футболчи эканини кўрсата олди. Аввалига ўртамиёна ҳисобланган “Энергетик-БГУ” футболчиларини ўз ортидан эргаштириб, пешқадам жамоалар қаторига олиб кирган ҳамюртимиз биринчи даврадан сўнг, “талабалар” сафини тарк этди.
14 та учрашувда тўққизта гол урган ҳужумкор футболчимизни чемпионлик учун курашаётган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси ўз сафига қўшиб олди. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клубда ҳам ўзбекистонлик легионер муқим ўрнини топа олди. Иккинчи даврада ҳам юқори савияли ўйин намойиш этган Жасур 13 та учрашувда еттита гол уриб, жамоасининг 15 йиллик танаффусдан кейин мамлакат чемпионига айланишига муносиб ҳисса қўшди.
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатига ўтишдан мақсад, ўзининг футболчи сифатида катта салоҳиятга эгалигини кўрсатиш, келажакда кучли жамоаларда ўйнаш эканини яширмай гапирган эди. Беларусь чемпионати унга Европа футболига эшик очиб беришини таъкидлаганди.
Истеъдодли футболимиз бу мавсум олдига қўйган режаларини тўлиқ бажара олди. Ўзини сифатли ўйинчи ва янада ўсиши аниқ бўлган истеъдод эгаси сифатида намоён этди. Унга турли жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ҳам бор гап. Жумладан, Беларусь матбуоти ўзбек легионерига Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш борасида катта тажрибага эга бўлган “Динамо Киев” ва “Астана” клубларидан таклиф бўлаётганини ёзди.
Хулоса қилиб айтганда, Жасур Яхшибоевни олдинда катта ва жиддий ўзгаришлар, янгиликлар кутиб турганга ўхшайди. Яқинда “Пахтакор” таркибига кира олмай юрган футболчи олдида бугун танлов имконияти ҳам вужудга келмоқда. Энг муҳими, Жасур Яхшибоев ўз олдига катта мақсад қўядиган ва унга етишиш учун тўхтамай ҳаракат қиладиган футболчи эканини исботлай олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда