Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг "Рубин"га эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Ўруновнинг "Рубин"га ўтиши мумкинлигини эшитдим. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида уни доим майдонга тушишини истайман. Бу "Спартак" ёки "Рубин" сафида бўлиши унчалик муҳим эмас. Албатта, у "қизил-оқлар" таркибида ўйнаса яхши бўларди.
"Спартак"да Ўруновга кам ўйин амалиёти берилаётганлиги ҳақида гапириш оғир. Агар у жароҳат олмаган бўлса, демак, Остон рақобатда ярим ҳимоянинг бошқа вакилларига ютқазмоқда. Аммо, афсуски, у жамоамизга ҳам жароҳат билан келганди.
Агар Ўрунов "Спартак"да қолса, у ҳали ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Олдинда қишки танаффус кутиб турибди. Машғулотлар мобайнида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Исталган футболчи йиғинларда ўзини кўрсата олади", - дея Абрамов сўзларини "Vseprosport.ru" нашри келтирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда