08:28 / 08.12.2020
3 602

«Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди (видео)

«Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди (видео)
Фото: Getty Images
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-турида «Женоа» 7 декабрь, душанба куни «Фиорентина» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўртача темпда ўтди. Тўп назорати ва ҳужумлар ташкил қилишда устунлик майдон эгалари томонидан бўлди. Меҳмонлар эса қарши ҳужум ва узун узатмаларга таяниб ҳаракат қилди. Танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам флоренсияликлар фаоллигида ўтди, генуяликлар маълум вақт оралиғида хавфли ҳужумлар ташкил қилишга муваффақ бўлди. Сўнгги дақиқаларда «Фиорентина» рақиб жарима майдони атрофидаги босимни кучайтирди. 70-дақиқада Жакомо Бонавентура «Женоа» дарвозасини ишғол этишга эришганди, бироқ ушбу гол VAR текширувидан кейин бекор қилинди.

Учрашув якунланиши арафасида меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди: «бинафшалар»нинг майдон марказида тўпни йўқотишидан кейин юзага келган ҳужумни Элдор Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган Марко Пьяца голга айлантирди. Бироқ меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, Никола Миленкович флоренсияликларнинг сўнгги ҳужумини гол билан якунлади.

Ушбу баҳсда Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 65-дақиқада захирага олинди.

«Женоа» 6 очко билан 19-ўринда бормоқда, «Фиорентина» (9) 17-поғонани банд этган. Шомуродов жамоаси кейинги турни 13 декабрь куни «Ювентус»га қарши ўтказади.

«Фиорентина» — «Женоа» 1:1
Голлар:
0:1 – 89 Пьяца, 1:1 – 90+8 Миленкович.
«Фиорентина»: Дронговски, Касерес, Бираги, Миленкович, Пеццелья, Рибери (Валеро, 78), Пульгар (Куаме, 90), Кастровилли (Бонавентура, 41), Амрабат, Кальехон (Эссерик, 78), Влахович (Кутроне, 78).
«Женоа»: Маркетти (Палеари, 65), Масьелло, Гольданига, Сапата (Гильоне, 37), Пеллегрини, Радованович (Беҳрами, 80), Лерагер, Стураро, Бани, Скамакка (Дестро, 80), Шомуродов (Пьяца, 65).
Огоҳлантиришлар: Пульгар (15), Стураро (45), Пеллегрини (73), Валеро (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди (видео)