Фото: Yandex Photos
«Спартак» собиқ бош директори Шамил Газизов ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг москваликлар сафида кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани ҳақида гапирди.
- «Спартак»да ҳар доим қийин. Камдан кам ўйинчи келиши билан натижа намойиш қилади. Улардан бири — Мозес, у келиши билан ўзини кўрсата олди. Ҳатто Александр Кокорин ҳам қийналмоқда, у эса билишимча, Россиянинг энг яхши футболчиларидан бири.
Остонга келадиган бўлсак, у ҳали ёш ва мослашиши учун вақт керак. Бу футболчиларни қандай баҳолаётганини мураббийдан сўраш керак. Менга маълум бўлишича, Тедеско уларга юқори баҳо бермоқда.
Остонга қизиқаётган орасида «Рубин»дан бошқа жамоалар ҳам бор. Футбол бозорида буни ҳамма билади. Бу курашишга арзийдиган актив, - деди Шамил Газизов.
Эслатиб ўтамиз, «Спартак»ка ёзда келган Газизов декабрь ойида пойтахт клубини тарк этди.
Ўрунов Россия чемпионати 2020/21 йилги мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушди (бир марта асосий таркибда) ва бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади. У шунингдек, Россия Кубоги доирасида битта ўйин ўтказиб, «Спартак»даги дебют голини урди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда