Фото: Twitter
«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман яна бир бор тиғиз тақвимни танқид остига олди.
- "Ҳали ҳам бизнинг тақвимни ақл бовар қилмас деб ҳисоблайман. Агар Суперкубок ярим финалида ғалаба қозонадиган бўлсак, у ҳолда яна битта ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Сафардаги ўйинлар жуда кўпайиб кетди.
Биз ўйинчиларни ўлдиряпмиз. Менга ўйиндан ўйинга ривожланиб бориш ёқади, бироқ бу ерда парвозлар ҳақида ҳам ўйлаш зарур, биз ўйинлардан жуда кеч қайтяпмиз... Бу масалани муҳокама қилиш ва мана шундай тиғиз тақвим вақтида қандай чора кўриш ҳақида ўйлашимиз керак", - Рональд Куман.
Каталон клуби 19 декабрь куни Ла Лига доирасида «Валенсия»га қарши баҳс юритади. «Камп Ноу»даги баҳс Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, жамоа Испания Суперкубоги ярим финали доирасида 13 январь куни «Реал Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради. Агар Куман шогирдлари ундан муваффақиятли ўта олса, 17 январь куни финал учрашувида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда