Ҳасанбой Дўсматов: «Аслида рақибим россиялик боксчи эди, бир кун қолганда барчаси ўзгариб кетди»
1 дақиқа ўқиш3K

Хабарингиз бор, куни кеча Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун профессионал рингда ўзининг иккинчи жангини ўтказди.
Ушбу жангда Ҳасанбойга Одилжон Сотқинов рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди.
Боксчимиз биринчи раундда рақибини уч марта нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи нокдаундан кейин эса рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа, Ҳасанбой биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалабага эришди.
Бугун тонгда юртимизга қайтиб келган боксчимиз жанг ҳақида қисқача интервью берди:
«Яхши жанг ўтказдим. 20дан ошиқ боксчилар ўзининг рейтингини ошириш учун рингга кўтарилди. Тўғриси рақибим жуда тезда ўзгариб кетди. Уни олдин кўрмагандим. Аслида менга қарши россиялик боксчи рингга кўтарилиши керак эди, лекин у бир кун қолганда рад қилди. Рақибим мендан қўрқдими? Бўлиши мумкин», - дейди Ҳасанбой Дўсматов.

- #Ҳасанбой Дўсматов
- #Профессионал Жанг
- #Олимпиада Чемпиони
- #Нокаут Ғалабаси
- #Рақиб Ўзгариши
- #Бокс Жанглари
- #Рио Олимпиадаси
- #Профессионал Ринг
- #Жанг Натижалари
- #Нокдаун Холати
- #Бокси Рақиби
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…