Фото: «Twitter.com»
«WhoScored» аналитик портали Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчисини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter-аккаунтида хабар берилган.
Тўпланган статистик маълумотларга кўра, «Манчестер Сити»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланди. У ҳар бир ўйинда ўртача 3,7 та ҳал қилувчи узатмани амалга оширган. Футболчи жамоаси учун мунтазам равишда хавфли вазиятларни яратган. Де Брюйне ҳисобида 26 та ўткир эпизод мавжуд (лигадаги энг яхши кўрсаткич).
Бундан ташқари, бельгиялик 8 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. «Манчестер сити» АПЛнинг 14 туридан сўнг саккизинчи ўринда бормоқда.
Де Брюйне «шаҳарликлар» сафида 2015 йилдан бери тўп суриб келмоқда. У Манчестер клуби сафида икки марта Англия чемпионлигини қўлга киритган. Бельгия терма жамоаси таркибида ушбу ярим ҳимоячи 75 та учрашув ўтказиб, 19 та голга муаллифлик қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда