21:19 / 06.01.2021
2 778

Питер Хюистра "Пахтакор" клуби бош мураббийига айланди

Питер Хюистра "Пахтакор" клуби бош мураббийига айланди
Бугун "Пахтакор" клубида йиғилиш бўлди ва унда янги бош мураббий номи маълум қилинди. Унга кўра Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.

2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра "Пахтакор" клуби бош мураббийига айланди