23:08 / 14.01.2021
974

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг «Лужники» стадионида ўтказилмайдиган бўлди

Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг «Лужники» стадионида ўтказилмайдиган бўлди
Коллаж: «Дарё»
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) ва ярим оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) ўртасидаги жанг Россияда бўлиб ўтмайдиган бўлди.

Журналист Майкл Коппинжернинг хабар қилишича, Бектемир ва россиялик боксчи ўртасидаги беллашув АҚШнинг Индио шаҳрида (Калифорния штати) бўлиб ўтади. Бироқ жанг ўтказиладиган сана ўзгаришсиз қолган — 30 январь.

Мелиқўзиев ва Ковалёв ўртасидаги жанг аввалроқ Москванинг «Лужники» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Журналистнинг қўшимча қилишича, ушбу кечада Шейн Мосли Жуниор ва Жейсон Куигли ўртасидаги жанг ҳам бўлиб ўтади.

Ковалёв ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 2 ноябрида мексикалик Сауль «Канело» Альваресга қарши ўтказиб, 11-раундда нокаутга учраб мағлуб бўлган.

Бектемир Мелиқўзиев ҳозиргача профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, 5 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Бектемир сўнгги жангини 2020 йил 30 октябрида мексикалик Алан Кампага (17-6, 11 КО) қарши ўтказиб, 3-раунддаги нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг «Лужники» стадионида ўтказилмайдиган бўлди