Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Металлург” клуби селекция ишларини давом эттирмоқда. Айни пайтда бош мураббий Андрей Шипилов ўзининг услубига мос тушадиган футболчиларни кўздан кечирмоқда.
Sports.uz маълумотига кўра, жамоага россиялик легионер қўшилган. Аниқроғи, у мухлисларимизга яхши таниш бўлган Евгений Макеев. Айниқса, уни Москванинг “Спартак” жамоасидаги ўйинлари орқали эслаб қолгандик.
Эътиборлиси, Макеев 10 йил давомида қизил-оқлар сафида тўп сурган ва Россия чемпиони бўлган. “Спартак” билан Европа Чемпионлар лигасида иштирок этган. Қолаверса, Россия терма жамоасини Дик Адвокат ҳамда Фабио Капелло бошқарган пайтларда Макеев уч марта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган.
Бундан ташқари, 32 ёшли ҳимоячи “Ростов”, “Сочи”, “Ротор” ҳамда Арманистоннинг “Арарат” клубларида ҳам фаолият юритган. Унинг охирги жамоаси эса “Росич” эди. Ажабланарлиси, бу клуб Россия учинчи дивизионида иштирок этади.
Ҳозирча Макеевнинг янги мавсумни “Металлург”да ўтказиши ҳал бўлганми-йўқми, буниси қоронғу. Лекин аниғи шуки, у бекободликларнинг машғулотларида иштирок этяпти.
Шунингдек, таркибга ҳимоячи Акбар Исматуллаев қўшилди. Ёдингизда бўлса, у ўтган мавсумда Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоасида тўп сурган. Эндиликда эса Исматуллаев яна собиқ клубига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, "Металлург" клуби эртага "Пахтакор"нинг ёшлар жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи