23:22 / 21.01.2021
1 396

Конор МакГрегор: Хабибда мен билан реваншга кириш учун журъат етишмайди

Конор МакГрегор: Хабибда мен билан реваншга кириш учун журъат етишмайди
"Fighttime" нашри Конор МакГрегор билан интервьюсини эълон қилди. Ирландиялик спортчидан журналист Хабиб билан реванш ҳақида сўради:
"Менга унинг реванш хусусидаги гаплари шуни англатмоқдаки, Хабиб мен билан жанг қилмоқчи эмас. Аммо мен бу борада доим тайёрман. Мен ҳозирги вазн тоифамдан мамнунман. У билан жанг қилишни кутиб яшамоқчи эмасман. Олдимда етарлича катта баҳслар бор.

Бизнинг дивизионда кучли жангчилар етарли. Чендлер ва Хукер яқинлашиб келаётган "UFC 257" турнирида тўқнаш келади. Жастин, Оливейра, қайтаётган Нейт Диаз ва бошқа жангчилар билан кураш олиб бориш қизиқарли. Хабибга эса қайта жангга кириш учун журъат етишмайди
", - деди МакГрегор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)