Москванинг “Локомотив” жамоасига тегишли бўлган ўзбекистонлик легионер Жасур Жалолиддиновнинг “Тамбов” клуби билан тузган ижара шартномаси бекор қилинди. Бу ҳақда “Тамбов” клуби бош директори Ольга Коновалова хабар берди.
- Жасур Жалолиддинов ва Герман Онугха “Тамбов”ни тарк этди. Уларнинг ижара шартномаси бекор қилинди. Бу улар тегишли бўлган клубларнинг қарори эди. Ҳар икки футболчи ўз клубига қайтади. Бошқа футболчиларимиз жамоада қолади, - деди Ольга Коновалова.
Россия премьер-лигасининг легионерларга қўйган лимити туфайли Жасур Жалолиддинов мавсум бошида “Локомотив”нинг мусобақада иштирок этадиган футболчилари рўйхатидан чиқарилган эди. Кейин ёш футболчимиз “Тамбов”га ижарага берилди. Бироқ, тамбовликлар ҳам унинг хизматларидан фойдаланмади. Жасур Россия кубогининг битта учрашувида бир неча дақиқалик ўйин билан чекланди.
Ҳозирча, унинг “Локомотив”даги тақдири ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Москваликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган футболчимизнинг агенти Юрий Белаус унга хориждан таклифлар бўлаётганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда