20:35 / 30.01.2021
2 425

Қозоқ боксчисига бегона мадҳия қўйиб беришди

Қозоқ боксчисига бегона мадҳия қўйиб беришди
Фото: «Vesti.kz»
Куэрнавака (Мексика)даги бокс кечаси ташкилотчилари қозоғистонлик Садриддин Аҳмедовнинг жангидан аввал янглишиб бошқа мадҳияни қўйиб юборишди.

Нидерландиялик Стивен Даньо билан жангдан аввал Аҳмедов шарафига қозоқча ўрнига Канада мадҳияси янгради, ёзмоқда «Vesti.kz».

Ташкилотчилар спортчи Канадада шуғулланяптими, демак, канадалик деган фикрга боришган. Ҳолбуки, боксчи қозоқча чопон ва Қозоғистон байроғи билан рингга кўтарилганди. Албатта, у турнир ташилотчиларига норозилигини билдирди.

Умуман олганда, жанг Аҳмедовнинг ишончли ғалабаси билан якунига етди, барча ҳакамлардан очко олди. Қолаверса, биринчи ўрта вазнда WBA Continental, NABF ва WBC Francophone чемпионлиги камарларини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоқ боксчисига бегона мадҳия қўйиб беришди