Давиде Баллардини келганидан кейин “Женоа” жамоаси А Серия мусобақа жадвалида юқорига кўтарила бошлади. Бу мутахассис қўл остидаги чемпионат ўйинларида тўрт ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият қайд этган генуялик футболчилар охирги ўриндан 14-поғонага чиқиб олди ва хавфли ҳудудни тарк этди.
Муваффақиятли ўйнай бошлаган “Женоа” сардори Доменико Кришито журналистларга интервью бериб, илгари ўзи ўйнаган Россия чемпионатидан А Серияга кўчиб ўтган футболчилар, хусусан, Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикр билдирди. Эътиборингизга ушбу интервьюни ҳавола қиламиз.
- Ўтган йилги коронавирус касаллиги ва жароҳатлардан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Раҳмат, ҳозир анча яхши. Кўриб турганингиздек, ҳамон майдонда жавлон уряпман. Энг муҳими, жамоамиз кейинги пайтда барқарор равишда очко тўплаяпти. Мен “Женоа” А Серияда қолишига ишонаман.
Элдор Шомуродов ҳақида нима дейсиз?
- У ажойиб футболчи. Бошида уятчан йигит кўринганди, лекин тез орада курашувчанлиги билан асосий таркибга киришни удаллади. Шомуродов ўз ўйини ва майдондан ташқаридаги хулқ-атвори билан мени ҳайратга солди. Элдор жуда кучли ва жамоа учун ўта фойдали ўйинчи. Майдондаги курашларда ўзини аямайди ва катта ҳажмдаги ишларни бажармоқда. Бундан ташқари, итальянчада ҳам гаплаша бошлади. Браво!
- Яқинда “Аталанта”га қарши ўйнадинглар. Алексей Миранчук ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйиндан олдин биз у билан саломлашдик. Миранчук ўз кучини А Серияда синаб кўришга қарор қилгани яхши бўлди. Алексей иқтидорли футболчи, мен буни “Локомотив”даги ўйинлари орқали биламан. Лекин “Аталанта”да рақобат ўта кучли бўлгани учун мунтазам майдонга тушиши қийин кечмоқда.
- “Фиорентина” яқинда Александр Кокоринни таркибга қўшиб олди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Мен Александрни табриклайман ва унга чин дилдан муваффақият тилайман. Менга унинг ўйини ёқади ва Флоренцияда ўзини кўрсата олишига тилакдошман.
- Унинг собиқ жамоангиз “Зенит”даги ўйинларини қандай баҳолайсиз?
- Кокоринни тажрибали мураббийлар Фабио Капелло ва Роберто Манчини бежизга мақтамаган. Билишимча, Александр жамоадошлари билан ҳам яхши чиқишадиган футболчи. Бироқ , “Фиорентина”да унга осон бўлмайди, чунки унинг хорижда ўйнаш бўйича тажрибаси йўқ. Кокорин ўзини синаб кўришни истади. Унга омад!
- “Зенит”нинг натижаларини кузатиб борасизми?
- Албатта, “Зенит” Россиядаги севимли клубим, Петербург эса мен яхши кўрган шаҳар. Мен Сергей Семак “Зенит” билан қаторисига учинчи бор чемпионликни нишонлашига ишонаман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда