Фото: championat.asia
"Андижон" Тошкентдаги йиғиннинг иккинчи қисмини давом эттирмоқда. Кеча Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Жар" ўйингоҳида "Турон"га қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда маҳаллий футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам синовдан ўтказилди.
Жамоага келиб қўшилган асли германиялик, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт ҳам жамоанинг пойтахтдаги иккинчи йиғинида ҳам иштирок этмоқда. Кечаги назорат баҳсидан сўнг футболчи ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Эдгар "Андижон" ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай? Янги саргузаштларга тайёрмисиз?
- Дастлабки таассуротларим яхши. Мураббий ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган бўлардим. Бу ерга келмасимдан олдим ушбу мутахассис ҳақида менга айтишганди. Жамоанинг ўйин услуби истаганимдек. Мураббий бераётган кўрсатмаларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Чемпионат бошланишига бир ойга яқин вақт қолди. Тайёргарликни давом эттирмоқдамиз. Умид қиламанки янги футбол мавсумида яхши натижалар қайд эта оламиз. Бизнинг ўз мақсадларимиз бор.
- Ўзбек футболи ҳақида бунга қадар тасаввурга эгамидингиз?
- Менга ўзбек футболи ёқади. Кўпроқ техника ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилади. Ҳа, Қирғизистон терма жамоаси сафида Ўзбекистонга қарши ўйнаганман. Фақат бир маротаба аниқроғи 2019 йил "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушганман. Ўшанда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсакда, ажойиб таассуротлар қолганди. Ўзбек футболи тарихидан хабардорман. Чунки, онам Фарғонада туғилган. Улардан "Пахтакор" ва кўплаб клублар ҳақида эшитганман.
- Жамоа сизни қандай кутиб олди? Футболчилар билан тил-топишиб кетишда муаммо бўлаётгани йўқми?
- Ҳа, "Андижон" жамоасида ёш ва тажрибали ижрочилар бор. Очиғини айтганда менга бунинг аҳамияти йўқ. Тўғри, лидер сифатида ўзимни ҳис қиляпман. Чиқишиб кетишда муаммо бўлгани йўқ. Жамоа мени яхши кутиб олди. Умуман олганда очиқ инсонман, дея оламан. Шу боис мен билан тил топишиш қийин эмас. Агар ким учундир қийин бўлса бу унга боғлиқ.
- Клуб билан расман шартнома имзоладингизми?
- Шартноманинг яна айрим жойларини кўриб чиқишимиз керак. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, Отабек Ғуломхўжаев билан ишлашни истайман",- дейди Эдгар.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...