Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олишини таъминлаш учун ҳозирдан амалий ишлар бошлаб юборилган.
Бу борада МОҚ кошида “Олимпик” жамоаси шакллантирилди. Бугун МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, “Олимпик” жамоаси вакиллари ўртасида ташкилий масалаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов, «Пахтакор» футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман, “Олимпик” ФК бош директори Алишер Полатов ва жамоа бош мураббийи Тимур Кападзелар иштирок этишди.
Даставвал, Тимур Кападзе мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик, жамоага жалб қилинган футболчилар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг МОҚ раиси мавсумнинг очилиш ўйинига тайёргарлик бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
“Мавсум бошида жамоамизни таништириш учун матбуот анжумани ташкил қилсак. Қолаверса, илк уй учрашувини юқори савияда ташкил қилиш бўйича ҳам бир қатор дастурларни кўриб чиқишимиз лозим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек футболининг ривожи учун ёш футболчиларни «Олимпик» жамоасига қўйиб юборишга рози бўлган бир қатор клубларимизга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчимиз. Асосийси, бизнинг ташаббусимизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватламоқда”, – деди МОҚ раиси.
Шунингдек, суҳбат давомида жамоанинг вақтинчалик базаси жойлашадиган “ЖАР” спорт мажмуасининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг фойдаланилмаётган ҳудудларида юқори сифатли сунъий майдонларни қуриш, футболчилар билан тузиладиган шартномаларни батафсил ўрганиб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» жамоаси 2021 йил футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг Про-лигасида иштирок этади.
Манба: olympic.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...