
ОФК расмий сайти Осиё Чемпионлар Лигаси ортда қолган мавсуми давомида бош билан урилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўровнома ўтказмоқда.
Биз учун қувонарли жиҳати, унда "Пахтакор" етакчиси Драган Черан ҳам иштирок этяпти. "Шерлар"нинг сербиялик легионери 1/8 финал босқичидан ўрин олган Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши беллашувда ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланганди.
Черанга ушбу сўровномада Чейк Диабате ("Истиқлол"), Саад Натик ("Аль-Шорта"), Ли Шэнлун ("Шанхай СИПГ") ҳамда Мехди Абди ("Персеполис") рақиблик қилмоқда.
Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин:
https://bit.ly/ACL2020_Headers «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар