19:46 / 21.02.2021
1 885

“Уфа” Ўруновни ўзгача кутиб олди

“Уфа” Ўруновни ўзгача кутиб олди
“Спартак”дан “Уфа”га ижарага берилган Остон Ўрунов Бошқиристон клубига етиб келди. “Уфа” клуби бошлиғи Артём Кашуба ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жамоада ўзбек футболчиси ўзгача кутиб олинганидан далолат берувчи суратни жойлади.

Унга кўра, клубнинг кийим алмаштириш хонасида Ўруновга мўлжалланган жойга Louis Vuitton брендининг қутиси қўйилган.
Кашуба ўзи эълон қилган суратда “Қайтганинг билан, ука! Ким билса, ўзи тушунади”, - деб изоҳ ёзди.

Маълумки, Остон Ўрунов ёзги трансферлар вақтида “Уфа”дан “Спартак”га ўтганидан кейин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Gucci ва Louis Vuitton маҳсулотларини харид қилганини жойлаштириб, танқид остида қолганди.

20 ёшли ярим ҳимоячи мавсум охиригача “Уфа” шарафини ҳимоя қилади. Уфаликларда чемпионат якунида уни 3 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Уфа” Ўруновни ўзгача кутиб олди