17:04 / 24.02.2021
1 903

Бугун "Странжа" турнирида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Бугун "Странжа" турнирида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” халқаро турнири давом этаётганидан хабарингиз бор, мазкур турнирнинг учинчи кунида яна бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади.

Жумладан, Бобоусмон Батуров арманистонлик Гурген Мадоянга қарши рингга кўтарилса, 60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Райхона Қодирова мезбонлар вакиласи Аслахон Мехмедовага қарши жанг қилади.

63 кг вазнда икки жангда ғалаба қозонган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бразилиялик Вандерсон Олийвера билан куч синашади.

Шунингдек, Дилшодбек Рўзметов ҳам болгариялик Кристан Николвга қарши баҳс юритса, энг оғир вазн тоифадаги юртдошимиз Баҳодир Жалолов франциялик Мурад Алиевни синовдан ўтказади.

Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун "Странжа" турнирида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади