07:00 / 02.03.2021
2 585

"Бунёдкор"да янги президент иш бошлади. У Ўзбекистондаги энг йирик ташкилотлардан бирининг раҳбари

"Бунёдкор"да янги президент иш бошлади. У Ўзбекистондаги энг йирик ташкилотлардан бирининг раҳбари
Ўтган мавсум яхшигина молиявий қийинчликларга дуч келган ва шунга қарамай Суперлигада 4-ўринни эгаллаган "Бунёдкор" клубида янги президент иш бошлади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, жамоага «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев президент этиб тайинланган.

"Нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз номи ва ўрнига эга бўлган «Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида куни кеча ўзгариш рўй берди. Жамоамиз бош ҳомийси «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди.

2017 йилдан шу кунга қадар «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозимида фаолият юритган «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг молия ва иқтисодиёт бўйича бошқарув раиси ўринбосари Ашуров Улуғбек Муродиллоевичга сўнги йиллар давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб тургани, қийин вақтларда ёрдамини аямай, ёнма-ён, елкама-елка туриб, ғамхўрлик қилгани учун бутун клубимиз раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва ходимлари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Ўз навбатида, Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовичга «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозими даврида катта омад ва зафарлар тилаб, бу инсоннинг раҳбарлигида «Бунёдкор»нинг шонли тарихи қайтишига, жамоамиз яна чемпионлик учун курашишига, Осиё чемпионлар лигасида яна мунтазам тарзда тўп суришига ишонамиз!
" - деб ёзилади клуб баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор"да янги президент иш бошлади. У Ўзбекистондаги энг йирик ташкилотлардан бирининг раҳбари