Фото: Instagram
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Рио—2016 Олимпиадаси совриндорига россиялик боксчи Иса Чаниев (14-3, 6 КО) рақиб бўлади. Унда Ғиёсов WBA International камарини ҳимоя қилади.
2015 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётган Чаниев 2016 йилда ўзбекистонлик боксчи Шерзод Мамажоновни нокаутга учратганди.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик боксчилар жанг қилиши кутилмоқда. Шу кечада Иқболжон Холдоров ва Миразизбек Мирзаҳалилов проф боксдаги дебютини ўтказади.
Ғиёсов сўнгги жангини 2020 йилнинг августида Уистон Кампосга қарши ўтказган ва уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди