Суперлига 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тенг курашлар остида кечган ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида қўқонликлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларин билдириб ўтди:
"Қизилқум" бу мавсум аввалгилардан кўра кучли ва тажрибалироқ таркиб йиғишга муваффақ бўлди. Ўйиндан аввал йигитларга ҳам бу ҳақида айтган эдим. Ўзимизнинг майдонда биринчи бор ўйнаганимиз учун баъзи режаларимиз амалга ошмагандир. Тўпни назорат қилиш ва майдон марказини босиб ўтишга қийналдик. Хатолар бўлди, бироқ уларни имкон қадар тузатишга ҳаракат қилдик.
Кеча "Турон" иштирокидаги ўйинда ҳакамлар хатога йўл қўйган бўлиши мумкин. Буни барча футбол мухлислари кўрди. "Турон" учун жуда аламли мағлубият бўлди. Улар дурангга лойиқ эди. Ислом Исмоилов - ёш мураббий. Тўғри, у жуда қизиққонлик билан ўз фикрларини билдирди. Аммо биз уни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Биз мураббийлар бу вазиятни тўғри тушунамиз.
Менимча, биринчи турдаги ўйинимизда ҳаммаси яхши бўлганди. У кеча жаҳл устида илк турдаги баҳсни ҳам ноҳақ деб ўтди. Бироқ учрашувдан кейин "Турон" президенти ҳам бизни ғалаба билан табриклади. Мағлубиятни тан олишни билиш керак. Масалан, биз бугун ғалаба қозона олмадик ва айбни ўзимиздан излаймиз". “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди