19:06 / 21.03.2021
2 502

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинида иштирок этмайди

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинида иштирок этмайди
Хабарингиз бор, 22-30-март оралиғидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби Миллий жамоамиз сафига Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавоҳир Қаҳрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этишди.

Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Анвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Абрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади", - деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")
Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна").
Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна").
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 26 март куни Наманганда Гана Б терма жамоаси меҳмон бўлса, 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши баҳс бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинида иштирок этмайди