Фото: Instagram/@worldofboxingpromotions
Мусобақада саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ўз жангини ғалаба билан якунлади.
Кечанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳамда мажбурий даъвогар Рёсуке Иваса ўртасида кечди. Муроджоннинг устунлигида ўтган жангнинг бешинчи раундида ҳакам зарбалар сериясидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди. Бу орқали Аҳмадалиев дастлабки ҳимояни муваффақиятли якунлади.
Шу ва бошқа жанглар натижаси билан танишинг:
- Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) 5-раунддаги нокаут эвазига Рёсуке Ивасани (27-4, 17 КО) мағлуб этди;
- Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) учинчи раундда Патрисио Лопес Моренони (28-5, 20 КО) нокаутга учратди;
- Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) ҳакамлар қарорига кўра (100-89, 99-90, 98-92) Эммани Каломбодан (14-1, 14 КО) устун келди;
- Миразизбек Мирзахалилов (1-0, 1 КО) иккинчи раунддаёқ Таша Мжуажини (17-8-2, 5 КО) нокаутга учратди;
- Баҳодир Жалолов (8-0, 8 КО) иккинчи раунддаги нокаут эвазига Кристапс Зуитсни (7-2-2, 7 КО) таслим этди;
- Ҳасанбой Дўстматов (3-0, 3 КО) 2-раундда Муҳсин Кизотани (11-3, 5 КО) нокаутга учратди;
- Санжар Турсунов (3-0, 1 КО) ҳакамлар қарорига кўра Иван Юхта (3-2-1, 2 КО) устидан ғалаба қозонди;
- Иқболжон Холдоров (1-0, 1 КО) иккинчи раундда Кулва Буширини (13-6-1, 5 КО) нокаутга учратди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди