Фото: «Skysports.com»
Aргентиналик ҳужумчи Лионель Месси «Барселона» билан умрбод битим имзолаш учун ўз шартларини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи каталонияликлар раҳбарияти билан музокара олиб бориш ниятида. Шу боис у клубнинг янги президенти Жоан Лапорта билан учрашмоқчи. Месси клуб раҳбаридан аниқ спорт лойиҳасини талаб қилади. Уни «Барселона»нинг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш режалари қизиқтиряпти. Қайд этилишича, футболчи мавсум якунига қадар бир қарорга келади.
18 март куни Лапорта Мессига умрбод шартнома таклиф қилмоқчи эканлиги маълум бўлди. Битимда аргентиналик футболчи фаолиятини тугатганидан сўнг у билан ҳамкорлик қилишни назарда тутиши керак.
2020 йил ёзида Месси Каталония клубини тарк этмоқчи бўлганди. Бироқ «Барселона» раҳбарияти футболчини жамоада қолишга кўндира олди. Aмалдаги келишув муддати 2021 йилнинг ёзида тугайди. Унинг қиймати қарийб 556 миллион еврони ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди