Форс кўрфази кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. "Шаржа" ўйингоҳида кечган баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" пенальтилар сериясида "Ал-Наср" устидан ғалаба қозонди.
Финални Жалолиддин Машарипов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ҳаракат қилди. Одил Ҳамробеков эса захирада қолдирилди.
Учрашувнинг асосий дақиқасида жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Сўнгра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияни икки жамоа ҳам муваффақиятсиз бошлаганига қарамай, омад Машарипов жамоасига кулиб боқди. Жалолиддин жамоасининг сўнгги голига муаллифлик қилди. У 11 метрлик зарбани "Паненка" услубида ижро этди.
Унда "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасининг пенальтилар сериясидаги ғалабаси кузатилди. Қайд этиш керак, Жалолиддин Машарипов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилиб, пенальтилар сериясида гол урган бўлса, Одил Ҳамробеков майдонга туширилмади.
"Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал Наср" 0:0 (пен. серия 5:4)
Пенальтилар: Карлос Эдуардо (ноаниқ, 0:0), Тозе (ноаниқ, 0:0), Ҳамдан ал-Камолий (1:0), Габриэль Валентини (1:1), Игорь Жезус (ноаниқ, 1:1), Себастьян Таглиабюэ (1:2), Муҳаммад Жума (2:2), Маҳмуд Ҳамис (2:3), Юсуф Жобир (3:3), Райан Мендес (ноаниқ, 3:3), Абдулазиз Санқур (4:3), Яқуб ал-Балуши (4:4), Жалолиддин Машарипов (5:4), Муҳаммад Айид (ноаниқ, 5:4).
"Шабаб Ал-Аҳли": Мажид Носир, Волид Аббос (Юсуф Жобир, 56), Абдулазиз Ҳусайн, Муҳаммад Марзуқ, Ҳамдан ал-Камоли, Карлос Эдуардо, Мажид Ҳассан, Федерико Картабия (Абдулазиз Санқур, 87), Абдуллоҳ ал-Нақби (Муҳаммад Жума, 69), Жалолиддин Машарипов, Игорь Жезус.
"Ал Наср": Аҳмад Шамбих, Маҳмуд Хамис, Муҳаммад Айид, Саид Сувайдан, Глаубер, Райан Мендес, Тариқ Ҳассан, Мехди Абид (Габриэль Валентини, 90+1), Диа Саба (Яқуб ал-Балуши, 43), Тозе, Себастьян Таглиабюэ.
Четлатишлар: Муҳаммад Марзуқ (82), Глаубер (36).
Ҳамюртларимизни чемпионлик билан табриклаймиз! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди