"Чиройли дерби бўлди. Ўйин ҳам чиройли ўтди. Иккита жуда ҳам яхши жамоалар ўртасидаги баҳс. Ютганимиз адолатли бўлди деб ўйлайман. "Локомотив" яхши ўйин намойиш этди, урилган иккала гол ҳам чиройли бўлди. Барча футболчиларимни табриклайман. Астойдил ғалаба учун курашишди. Шу жамоада ишлайдиган барчани табриклайман, чунки барча катта меҳнат қилди. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилди", - дейди Секейра.
- Рақиб 2:0 бўлгунига қадар деярли югурмади, шунда "Локомотив" тезликни ошириши мумкинмиди?
- Биринчи таймдан сўнг Диёрни чапга, Азизни ўнгга ўтказдик. Иккаласи яхши ўйнашди. Майдон марказида ҳам позицион ўзгаришларни амалга оширдик. Кўрсатмаларни футболчиларим тўлиқ бажариб беришди.
- Легионер сифатида олиб келинган Диего Барданка сўнгги ўйинларда кам майдонга тушмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Барданка Ўзбекистонда янги. У ўзбек футболига мослашиб кетиши учун бироз муддат керак бўлади.
- Олтита тур ортда қолди, лекин "Локомотив"да португалча футбол кўзга ташланмаяпти. Бу жамоа сизникими ёки ҳали ўз услубингизни сингдира олмадингизми?
- Бу ҳақиқий Ўзбекистон футболини кўриш учун озгина вақт керак бўлди. Чемпионат бошланган илк кундан буни кузатишга уриндим. Ўзбекистон ва Европа футболи бошқа-бошқа. Ўзбек футболига сингиб кетишим керак эди, қисқа фурсат ичида бунга эриша олдим деб ўйлайман.
- Биринчи таймда рақиб жуда суст ва жуда секин ўйин кўрсатди. Лекин улар тезликни оширганидан кейин "Локомотив" ташаббусни бериб қўйди...
- Тўғри айтдингиз. Рақиб жуда ҳам кенг ўйнай бошлашди ва мен яна бир ҳимоячини майдонга туширишга мажбур бўлдим. Барданка майдонга тушгач рақиб ҳужумлари камайди.
Сўнгги сўз ўрнида бугунги натижа биз учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши бўлди. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Энди "Андижон" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди