Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Эйр Форс" - "Пахтакор" учрашуви 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланганидан хабардорсиз. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ироқликлар бош мураббийи Аюб Одишо қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Биринчи таймда улар тўлиқ устунлик намойиш этганини тан олишимиз зарур. Иккинчи бўлимда эса, биз ўз ўйинимизни топиб олдик ва яхши ҳаракатларни амалга оширдик.
Ўз ўйинимизни аъло даражада кўрсатиш ва рақибнинг заиф томонларидан фойдаланишни мақсад қилгандик. Аммо вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Ҳужум учлигимиз кутилганидек самарали ҳаракат қила олмади. Умуман олганда, адолатли натижа қайд этилди, деб ўйлайман.
Тўп билан бўлганимизда ярим ҳимоямиз яхши ҳаракат қилди, лекин прессингда муаммоларимиз бор. Футболчилар бу каби мусобақаларда бўладиган босимдан тўғри чиқиб кетишлари зарур. Бу гаплар айниқса ҳужумчиларимизга тегишли. Биз рақиб жарима майдони атрофидаги ҳаракатларимизни ривожлантиришимиз керак", - деди Одишо. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди