21:46 / 23.04.2021
2 508

"Шабаб Ал-Аҳли" мураббийи АГМКга қарши ўйин олдидан нималар деди?


Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал-Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дубайликлар бош мураббийи Маҳди Али иштирок этди.

"Эртага бизни муҳим ва қийин ўйин кутмоқда. Жадвалдаги ўрнимизни яхшилаб, плей-оффга чиқиш имкониятимизни сақлаб қолиш учун ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз йўқ. Навбатдаги баҳсларда ижобий натижага эришиш керак.

АГМКга қарши дастлабки ўйинда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. 5та аниқ голли вазиятдан фойдалана олмадик. Рақиб эса учрашув сўнгида имкониятлардан фойдаланиб, голлар уриб кетди. Беш нафар асосий футболчиларимиз йўқлиги сезилди.

Жамоам кўплаб имкониятлар яратмоқда, бу дегани биз рақиб жарима майдонигача кириб бориб,  гол ҳам ура оламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Эртанги ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш умидини қайтаради
", - деди мураббий.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шабаб Ал-Аҳли" мураббийи АГМКга қарши ўйин олдидан нималар деди?