Ўтган йилнинг кузида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган Элдор Шомуродов янги мамлакат ва чемпионатга мослашишида унга ёрдам берган дўстлари ҳақида гапирди.
- Мен биринчи Доминико Кришито билан дўстлашиб олдим. У рус тилида яхши гаплаша олади. Бироқ, менга энг кўп Даниэль Думбравану ёрдам берган. Бу бола биз билан машғулотларда қатнашади, у менга жуда кўп маротаба таржимонлик қилган, итальянчани яхшироқ тушунишимга кўмаклашган, - деди Элдор Шомуродов.
19 ёшли Даниэль Думбравану молдовалик ҳисобланади. У “Женоа”нинг ёшлар жамоасида тўп тепади ва асосий таркиб машғулотларига ҳам жалб этилиб келмоқда. Биринчи жамоадаги дебютини Италия кубоги доирасида “Ювентус”га қарши ўйинда нишонлади.
Доминико Кришито эса, 2011-2018 йиллар давомида “Зенит” шарафини ҳимоя қилган ва жамоа етакчиларидан бўлган. Кришито ўз вақтида Россия премьер-лигасида Элдор Шомуродовга қарши ўйнаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади