21:35 / 04.05.2021
3 532

Бектемир Мелиқўзиев ва допинг билан боғлиқ бўлган хабар юзасидан тушунтириш


Бугун UzNADA томонидан Бектемир Мелиқўзиевга 4 йиллик тақиқ қўйилгани ҳақида хабар берилди. Ушбу хабар мазмунини кўпчилик ўқувчилар нотўғри талқин қилишмоқда.

Бектемир Мелиқўзиев билан аслида 2018 йил жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва табийки даволаниш жараёнида қабул қилган дориларда таъқиқланган модда аниқланган. Шу ўринда, бир нарсани тушуниш керак. Оддий парацетамол таблеткаси ҳам спортчилар учун таъқиқланган моддага эга. Ва айнан ўша 2018 йилда Мелиқўзиевда "фурасемид" моддаси топилган. Эьтибор беринг, бу ҳолат 2018 йилда бўлган. Шундан сўнг, у 2020 йил 27 февралга қадар дисквалификация қилинган эди.

Бугунги хабардан кейин эса у кўпчиликда яна тақиқланган модда истеъмол қилган деган тасаввур пайдо бўлган. Аслида мутлақо ундай эмас. Бектемир Мелиқўзиевга қўйилган таъқиқ 2020 йил 9 август кунги текширув хулосасидан сўнг мутлақо олиб ташланган эди. Аммо 2019 йилдаги назорат синови топширилмагани ва бу ҳолат таъқиқ даврига тўғри келгани сабаб ўша муддатга икки марта кўпайган ҳолда яна 4 йил қўшилган. Битта нарсага этибор беринг: бу допинг истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолат.

Қолаверса, ушбу таъқиқ фақатгина AIBA томонидан қўйилган. Буни профессионал боксга мутлақо алоқаси йўқ. Шунингдек, хабарда унинг 2020 йилдан бошлаб барча натижалари ва медаллари бекор қилинади дейилган. 2020 йилда эса у ҳаваскор боксда ҳеч қандай мусобақаларда иштирок этмаган. Демак унда бекор қилинадиган натижа-ю медални ўзи йўқ. Бектемир эришган ютуқлар Олимпиада, Осиё ва Жаҳон чемпионати медаллари унинг ўзида қолади.

Профессионал боксдаги фаолиятга келадиган бўлсак. Ушбу йўналишда боксчилар ҳар бир жанг олдидан допинг текширувидан ўтади. Бектемир ҳозирга қадар 7 та жанг ўтказган. Бу дегани у 7 марта допинг текширувидан тоза ўтган дегани. Яъни, бугунги гапларни профессионал фаолиятга мутлақо алоқаси йўқ. Ушбу вазият Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги фаолиятга ҳеч қандай салбий таъсир қилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бектемир Мелиқўзиев ва допинг билан боғлиқ бўлган хабар юзасидан тушунтириш