ПСЖ раҳбарияти ниҳоят Неймарни клубда қолишга кўндирди. Франциянинг машҳур L’Equipe нашри хабар беришича, клуб бразилиялик футболчи билан 8 май куни 2026 йилга қадар давом этадиган ҳамкорликни расмийлаштиради.
Аввалроқ, Неймар ўзига “Барселона” томонидан жиддий қизиқиш борлигини билгач, парижликлар билан музокарани тўхтатгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
ПСЖ клуби президенти ўз вақтида “Барселона”га расмий мактуб йўллаб, футболчини музокаралардан чалғитмасликни талаб қилганди.
Неймар 2017 йили ПСЖга 222 миллион евро эвазига айнан Каталония клубидан олиб келинган. Бу трансфер рекорди ҳали ҳам янгилангани йўқ. Бразилиялик юлдуз Париж клубида тўп тепса ҳам, доим "Барселона"га қайтиш учун вариант қидириб келарди. Энди Парижда қолишга қарор қилган кўринади.
Жорий мавсумда Неймар Франция чемпионатида 15 та учрашувда еттита гол урди ва бешта голли пас берди. Европа Чемпионлар лигасида эса тўққизта ўйинда олтита тўп киритди ва учта ассистни амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди