20:08 / 15.05.2021
2 693

Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳсида Шомуродов иккита гол урди


Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Женоа" - "Аталанта" якунланди. Меҳмонлар илк таймда Дуван Сапата, Руслан Малиновский ва Робин Госенснинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди.

2-бўлимда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиши билан 2 дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этди. Кейин эса бергамоликлар хавбеки Марио Пашалич орадаги фарқни яна оширди – 4:1.
67-дақиқада Горан Пандев пенальтини аниқ амалга оширди. Асосий вақт тугашига оз қолганида эса Шомуродов дублни расмийлаштирди – 3:4.

“Аталанта” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 78 тага етказиб, 2-ўрнини мустаҳкамлади. “Женоа” эса 39 очко билан 14-поғонада қолди.
"Женоа" – "Аталанта" 3:4
Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.
"Женоа" – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).
"Аталанта" – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук (Муриэль, 89), Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).
Огоҳлантиришлар: Гимшити (62), Толои (71), Ровелла (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Голларга бой ўтган “Женоа” – “Аталанта” баҳсида Шомуродов иккита гол урди