15:02 / 23.05.2021
939

"Реал" ва "Барселона" Испания Суперкубогида тўқнаш келади

"Реал" ва "Барселона" Испания Суперкубогида тўқнаш келади

"Реал", "Барселона", "Атлетико" ва "Атлетик" 2022 йилги Испания Суперкубогида иштирок этади. "Атлетико" Испания чемпиони сифатида, "Барселона" эса мамлакат кубоги соҳиби сифатида иштирок этса, Ла Лигада 2-ўринни қўлга киритган "Реал" ва кубок финалига чиққан "Атлетик" ҳам мазкур мусобақадан ўрин олади.

Регламентга мувофиқ мамлакат чемпиони Суперкубок ярим финалида кубок финалчисига қарши баҳс олиб боради. Испания кубоги ғолиби эса Ла Лигада 2-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади. Яъни, "Атлетико" жамоаси Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан, "Барселона" эса "Реал" билан Суперкубок финали йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Испания Суперкубоги 2022 йил январь ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Янги форматдаги Суперкубок турнири ҳозирга қалар икки марта ўтказилган ва унда "Реал" ҳамда "Атлетик" ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Реал" ва "Барселона" Испания Суперкубогида тўқнаш келади